Тизимдан фойдаланиш

Хонадон

Ҳовли уй ва квартираларда интернет тизимини назорат қилиш

Сизнинг интернет тармоғингиздан фойдаланиш бўйича назорат ўрнатиш зарурияти бўлса, фарзандингизни ножўя сайтларга киришдан сақлашни ҳоҳласангиз, керакли сайтларга ва тармоқларга рухсат бериб қолган сайтларни тақиқлашни истасангиз, в.х.к. ...

Ulink.uz биллинг тизимига уланинг, интернет қурилмасини Микротик роутерларига алмаштиринг ва созланг. Энди сизнинг интернетигиз назоратингиз остида бўлади. Логин паролларни очинг ва яқинларингизга фойдаланиш учун беринг, ҳар бир фойдаланувчининг мас-адресслари доимий назоратга олинади. Сиз ҳар бир фойдаланувчи учун алоҳида тарифлар яратишингиз, вақт ва трафиклар бўйича чекловлар ўрнатишингиз мумкин.

Офис

Офисларда интернет тармоғини назорат қилиш

- Энди қиймат сервер қурилмалари сотиб олиш шарт бўлмайди, серверлар ўрнига оддий микротик қурилмаларидан фойдаланиш кифоя;

- Интернет тармоғидан фойдаланиш учун тегишли ҳусусиятларга эга тарифлар очинг, ва ушбу тарификларда вақт трафиқ қийматларида ва тезлик бўйича чекловлар ўрнатинг;

- Агар кераксиз ҳисобласангиз кўнгил очар сайтлар ва ижтимоий тармоқларга чекловлар ўрнатинг;

- Ножўя ва хар хил оқимларга тегишли сайтларга филтрлар ўрнатинг, фойдаланувчи қидирув тизимларидан ҳам ушбу сайтларни топа олмайди;

- тегишли филтрлар қўйилган тарифлар бўйича хар бир ҳодим учун алоҳида логин пароллар беринг;

- Ҳодимларнинг қанча вақт мобайнида интернет тармоғида бўлганлиги тўғрисида онлайн маълумотларни кузатиб боринг;

- Раҳбариятга, ҳодимларининг интернет тармоғида қанчалик тўғри фойдаланаётганлиги тўғрисида ҳисоботлар тақдим этинг.

- Агар сизнинг офивлврингиз бир нечтани ташкил этса ҳам битта онлайн кабинет орқали барча филиалдаги ҳодимларнинг интернет тармоғини назорат қилиб боришингиз мумкин бўлади.

Ушбу технология барча ахборот хавфсизлиги талабларига жавоб бера олади!

Мехмонхона ва кафелар

Меҳмонларни интернетдан фойдаланишлариини қулай назорат қилинг

Меҳмонларингиз медиа кўчириб ва ютуб тармоғида онлайн видиолар кўриб интернет тармоғингиз сифатига таъсир кўрсатмоқдами?!

Сизга зиён келтириб, ҳодимлар ва меҳмонлар интернет тармоғингизни бегона шахслар фойдаланишига имкон яратяптими?

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар интернет тармоғидан фойдаланган мижозлар тўғрисида ахборот талаб қилмоқдами?!

Сизга реал вақт режимида ким ва нечта меҳмонингиз интернет тармоғида ишлаётгани билишни ҳоҳлайсизми?

ссиз интернет фойдаланувчиларни масофадан туриб кузатиб боришни ҳоҳлайсизми?

Меҳмонлар ва ҳодимлар учун алоҳида интернет тармоғида тезлик ва вақт бўйича чекловлар ўрнатишингиз керакми?

Меҳмонларга бир марталик логин парол тақдим этишни ҳоҳлайсизми(меҳмон кетганидан сўнг ушбу логин ўз кучини йўқотишини)?

Куни бўйи ишламай ижтимоий тармоқларда ўтирган ҳодимларни аниқлашни истайсизми?!


Бизга қўнғироқ қилиб боғланинг! Сизнинг меҳмонларингиз сонидан келиб чиқиб, теғишли роутер қурилмаси ушбу муаммоларга ечим бўлади. ULink тизимига уланганингиздан сўнг сизга шаҳсий кабинетда ишлаш учун логин парол тақдим этамиз, Сиз шаҳсий кабинетингиз орқали тарифлар яратиш ва тегишли тарифлар асосида фойдаланувчиларга СМС орқали логин паролларини тақдим этишингиз мумкин бўлади.

Бизнес марказлар

Юкланиши юқори бўлган каналларнида трафикни назорат қилиш

Сизда интернет ва Wi-Fi тармоғидан доимий фойдаланадиган ҳодимлар,кўплаб операторлар ва кўп фойдаланиш нуқталари мавжудми?!

Сизнинг тизимингизга ўзгартиришлар киритмаган ҳолда битта қўшимча роутер қурилмасини улаймиз ва керакли ҳуқуқларни тақдим этамиз!

Энди сиз Ulink тизими орқали интернет тезлиги, вақти ва трафиқ сарфланиши бўйича ҳар бир ҳодим ва меҳмонларни назоратга олишингиз мумкин бўлади!

Давлат ташкилотлари

Давлат ташкилотларида интернет тармоғини назорат қилиш

Сиз ташкилотингизда АКТ соҳаси бўйича маъсул ҳодим ҳисобланасизми? Сизда интернет тармоғини назорат қилиш бўйича муаммолар борми?! Ulink тизимини таклиф этамиз:

- Сиз юқори юкланишларга эга серверлар ўрнига - микротик қурилмаларидан фойдаланишингиз мумкин;

- Интернет тезлиги, вақти ва трафиклар бўйича сиз истаган тарифлар очишингиз мумкин бўлади;

- Агар кераксиз ҳисобласангиз, кўнгил очар сайтлар ва ижтимоий тармоқларга чекловлар ўрнатинг;

- Порно сайтларни блокировка қилинг. агар фойдаланувчи қидирув тизимларидан порно сайтлар қидирса ҳам ушбу сайтлар топилмайди;

- Сиз яратган тариф бўйича ҳар бир ҳодимга алоҳида логин пароллар тақдим этинг;

- Ҳодимларни интернет тармоғидан фойдаланиш даражасини назорат қилиб боринг;

- Раҳбариятга, ҳодимларининг интернет тармоғида қанчалик тўғри фойдаланаётганлиги тўғрисида ҳисоботлар тақдим этинг.

- Агар ҳудудларда бўлимларингиз бўлса уларнинг ҳам интернет тармоғидан фойдаланишлари бўйича битта шаҳсий кабинет орқали назорат олиб бориш имкониятига эга бўласиз!

Ушбу технология ва дастурий таъминот Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва ахборот хавфсизлиги талабларига тўлиқ жавоб беради!

Биз билан боғланиш